Ёзда янги чақириқларга тайёрлигини маълум қилган "Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба янги мавсумни АПЛ клубида бошлаши мумкин.

The Athletic нашри маълумотига кўра, "Челси" 28 ёшли футболчи трансфери масаласида немис клуби мутасаддилари билан алоқага чиқиб улгурган.

Манбада таъкидланишича, Лэмпард жамоаси Алабани 80 миллион еврога баҳоланаётган "Лестер" ҳимоячиси Бен Чилуэллга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" ва "Бавария" август ойида ЕЧЛ 1/8 финали жавоб учрашуви доирасида куч синашади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар