“Челси” энг бақувват футболчини кўзлади

  • 21 январь, 2022, 15:22
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англиялик журналист Дин Жонс “Челси” раҳбарияти “Вулверхэмптон” ярим ҳимоячиси Адама Траорега яна қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар тарқатди.

Tecno

Аслида “Барселона” тарбияланувчиси бўлган жисмонан бақувват бу ўйинчи аввалги мавсумда зўр ўйини билан қатор клублар эътиборини қозонган эди. Ўшанда “бўрилар” испаниялик футболчининг нархини 100 миллион еврогача кўтаргани боис, харидор клублар уни қўлга кирита олмаганди.

Бу мавсум Адама Траоренинг юлдузли онлари ортда қолганини кўрсатмоқда. У ҳозирча битта гол урди холос. 

Ҳужумкор футболчининг самарадорлик кўрсаткичи пастлигига қарамай, “аристократлар” унга оғиз солмоқда. Тухель унинг ўйинини очиб юборишга ишоняпти. 

"Челси” Траоре учун 20 миллион фунт беришга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!