“Челси” энг зўр футболчисини сотмади

 “Челси” раҳбарияти жамоанинг етакчи ярим ҳимоячиси Н’Голо Кантени қишки трансферлар вақтида сотиш ҳақидаги таклифни қабул қилмади.

Маълумотларга қараганда, ўйини очилиб бораётган футболчини ПСЖ январь ойида ўз сафига қўшиб олишни истаган экан.

Парижликлар франциялик ярим ҳимоячи учун “аристократлар”га 70 миллион евро таклиф қилгани айтилмоқда.

Кантенинг лондонликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ярмигача давом этади. Томас Тухель бу футболчини жамоанинг етакчи аъзоларидан эканини инобатга олсак, германиялик мураббий клуб раҳбариятидан 30 ёшли ярим ҳимоячи билан шартномани узайтиришни талаб қилишини кутиш мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!