“Челси” Энцо Фернандесга биттада иккита ўринбосар топди
Лондоннинг “Челси” клуби Энцо Фернандеснинг “Манчестер Сити”га эҳтимолий кетиши фонида янги ярим ҳимоячи сотиб олиш жараёнини фаоллаштирди. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, “Челси” мутасаддилари “Борнмут” футболчиси Алекс Скотт ва “Кристал Пэлас” ярим ҳимоячиси Адам Уортон ўртасида танлов қилмоқда. Икки футболчи ҳам бир йилдан ортиқ вақтдан бери лондонликлар эътиборида бўлиб келмоқда.
Таъкидланишича, айни пайтда инглиз гранди спорт бўлими вакиллари ҳар икки футболчи бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Англия Премьер-лигаси янги мавсумининг биринчи турида “Челси” меҳмонда “Фулҳэм”га қарши майдонга тушади. Учрашув 24 август куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.

Фикрлар