“Челси” Европанинг энг зўр ўйинчисини рекорд суммага сотиб олмоқчи

Европа чемпионатининг энг яхши ўйинчиси совринини қўлга киритган Италия миллий терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Федерико Кьеза тез орада “Ювентус”ни тарк этиши кутиляпти.

- “Челси” трансферларга масъул ҳисобланган Марина Грановская истеъдодли футболчига ҳақиқий “ов” бошлади, - деб хабар тарқатмоқда Marca нашри.

“Аристократлар” Чемпионлар лигасида “Ювентус”га қарши ўтказилган учрашувда Кьезанинг ўйинини синчковлик билан кузатган ва бу ўйинчини олиш бўйича якуний қарорга келган.

“Челси” мутасаддилари Федерико Кьезанинг трансфери учун туринликларга 100 миллион евро таклиф қилмоқчи. Улар бу сумма “Ювентус” вакилларини қониқтиради, деб ҳисобламоқда. Чунки, “Ювентус” кейинги пайтда рақобатбардошлигини бой бермоқда ва клуб хўжайинлари жамоани қайта шакллантириш йўлини тутган. Бу жараёнда клубга катта миқдорда пул керак, Кьеза сингари маҳоратли ўйинчилар эса тезроқ совринларга эга бўлиш учун барқарор ва қудратлироқ клубларда тўп тепишни истайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!