“Челси” фойдасиз ўйинчини трансфер қилди

“Дерби Каунти” чап қанот ҳимоячиси Дилан Уильямс қишки трансферлар ойнаси вақтида “Челси” сафига қўшилди.

Дилан “аристократлар”нинг энг оғриқли нуқтаси – чап қанот ҳимоячиси бўлса-да, ҳозирча асосий таркибга кира олмайди. Бош мураббий Томас Тухель бу позицияга тажрибали ўйинчи кутганди. Бироқ клуб мутасаддилари “Эвертон”дан кетган Люка Динни трансфер қилолмади ва франциялик чап қанот ҳимоячиси “Астон Вилла”га ўтиб кетди.

Шунинг учун ҳам Томас Тухель учун қишки трансфер ойнаси ёпилгунича битта яхши савиядаги чап қанот ҳимоячисини олиш ҳамон долзарб аҳамият касб этади.

Клуб қўлга киритган Дилан Уильямс эса ҳали анча хом ўйинчи ҳисобланади ва Тухелнинг талабларига жавоб беролмайди. Агар бу позицияга янги ўйинчи олинмаса, германиялик мутахассис ўзи ёқтирмаган ўйинчи Маркос Алонсога суянишга мажбур бўлиб қолаверади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!