“Челси” футболчи сўраган рақибни "қўрқитди"

Tuttomercatoweb нашрининг хабар беришича, “Челси” раҳбарияти Армандо Бройянинг трансферини сўраган “Арсенал”га ҳужумчининг нархи қанча бўлишини маълум қилган.

Албаниялик ҳужумчи жорий мавсумни ижара асосида “Саутгемптгон” сафида ўтиказмоқда. Армандо ёш бўлишига қарамай, “авлиёлар”нинг асосий футболчисига айланиб улгурди. “Саутгемптон” хўжайинлари ҳам иқтидорли ўйинчини ўз сафида олиб қолишга қарши эмас. Улар 20 ёшли ҳужумчини 30 миллион фунт атрофидаги нархга сотиб олишга тайёр.

“Арсенал” Армандо Бройя учун 45 миллион евро таклиф қиляпти. Бироқ, бу нарх “аристократлар”ни умуман қониқтирмайди.

“Челси” ўз тарбияланувчисини 70 миллион еврога баҳолади. Мутахассислар “Челси” ёш ўйинчини ушлаб қолиш учун катта сумма сўраётганини таъкидламоқда. Бош мураббий Томас Тухель эса, келаси мавсумда Бройяни асосий таркибга жалб қилишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!