"Челси" футболчиси грандлар нишонида
”Челси”нинг даниялик марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен бир қатор топ клублар эътиборини тортмоқда. Унинг шу ёзда шартномаси якунига етиши ҳам бошқа жамоаларнинг шошилиши учун сабаб бўляпти.
25 ёшли футболчини харид қилиш учун айни дамда ”Барселона” ва ”Бавария” клублари асосий даъвогар бўлиб турибди.
Статистикага кўра, Андреас Кристенсен бу мавсум ”Челси” билан АПЛ доирасидаги 13 ўйинда иштирок этган, аммо бирорта гол ёки узатма амалга оширмаган.

Фикрлар