
"Челси" футболчиси камида 6 ҳафтага сафдан чиқди
"Челси" ҳимоячиси Уэсли Фофана ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Милан"га қарши ўйинда (3:0) тиззасидан жароҳат олди. Гарчи у ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса-да, учрашувнинг 37-дақиқасида захирага олинди.
"Sky Sports" нашри хабарига кўра, 21 ёшли франциялик футболчи 4-6 ҳафтага сафдан чиқди. Фофанага тизза жароҳати ташхиси қўйилган.
Маълумот шўрнида, ҳимоячи август ойида “Лестер”дан “Челси”га 80 миллион евро эвазига ўтган эди.
Фикрлар