“Челси” футболчиси Хитойга йўл олиши мумкин

Жон Оби Микель қишда Англиянинг тарк этиши мумкин. Evening Standard нашри тарқатган хабарга кўра, “Челси” клубининг нигериялик ярим ҳимоячиси “Шанхай СИПГ” жамоасига ўтиши кутилмоқда.

Бу мавсум 29 ёшли футболчи бирорта ўйинда майдонга тушмаган. Унинг лондонликлар билан тузган амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади ва клуб раҳбарияти у билан келишувни узайтирмоқчи эмас.

“Шанхай СИПГ”ни Андре Виллаш-Боаш бошқармоқда. Португалиялик мутахассис “Челси”да Микель билан бирга ишлаган.

Минбар

Барча блоглар