"Челси" футболчисини "Барса"да кутишмоқда
"Челси" ҳимоячиси Андреас Кристенсен фаолиятини қайерда давом эттиришини аниқлаб олган. Бу ҳақда журналист Флориан Плеттенберг ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, 25 ёшли футболчи ёзда эркин агент мақомида "Барселона"га бориб қўшилади. Андреас "арристократлар" билан янги шартнома имзоламайди.
Аввалроқ, фуллбекка "Бавария" қазиқаётганлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Жорий мавсум Кристенсен АПЛда 14та ўйинда майдонга тушган.

Фикрлар