“Челси” футболчисини “Барселона”га сотишга қарши эмас

Лондоннинг "Челси" клуби ҳимоячиси Маркос Алонсо Каталониянинг "Барселона" жамоасига ўтиши мумкин.

Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, агар футболчи Испания чемпионатига ўйнашни истаса, лондонликлар уни сотишга қарши эмас. Фақатгина "кўк-анорранглилар" испаниялик футболчининг товон пули борасида “аристократлар” билан келишиб олиши керак.

Алонсонинг “Челси” билан шартномаси келаси мавсум охиригача амал қилади, шу боис улар 31 ёшли футболчи учун катта сумма талаб қилмайди.

Маълумот ўрнида, "Барселона" "Челси" сардори Сезар Аспиликуэтани ҳам ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Футболчи яқин кунларда "кўклар" билан келажагини муҳокама қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!