“Челси” Германия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
Римнинг “Рома” клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Daily Mail нашрининг маълум қилишича 24 ёшли футболчига Лондоннинг “Челси” клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича “аристократлар” вакиллари Рюдигернинг ўйинини кузатиш учун кеча Дортмунд шаҳрига боришган ва Германия – Англия учрашувини бевосита стадиондан кузатишган.
Таъкидлаш керакки, Германия терма жамоаси аъзоси учун “Челси”дан ташқари “Интер” ПСЖ ва Манчестер шаҳрининг иккала клуби жиддий кураш олиб боришмоқда.
Маълумот учун, Рюдигернинг “Рома” билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар имзоланган.
Фикрлар