"Челси" ҳимоячиси билан шартомани узайтирмоқчи
"Челси" футболчиси Леви Колуилл клуб билан узоқ муддатли шартнома имзолаши мумкин. Клуб унга янги битим таклиф қилди. Бу ҳақда Англиянинг бир қатор нашрлари хабар берди.
Фабрицио Романонинг таъкидлашича, ҳимоячи ҳали бир қарорга келмаган. У айни дам U-21 Евро турнирида иштирок этмоқда ва чемпионат тугаганидан кейин Почеттино билан келажаги борасида гаплашиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Колуилл якунига етган мавсумни ижара асосида "Брайтон"да ўтказди ва "чайкалар" уни сотиб олишга қарор қилганди. Аммо "аристократлар" иккита таклифни рад қилди.
Фикрлар