"Челси" ҳужумчиси жароҳат олди

Лондоннинг "Челси" клуби форварди Альваро Мората жароҳати сабаб "Тоттенхэм"га (0:1) қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Клуб расмий твиттери тарқатган хабарга кўра 24 ёшли испаниялик футболчининг қачон сафга қайтиши ҳозирча номаълум.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда Моратанинг бошқа жамоага ўтиши ҳақида кўплаб хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Мората жорий мавсум “аристокаратлар” сафида жами 24та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 9та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!