“Челси” ҳужумчисини “Реал”га берадиган бўлди

  • 4 июнь, 2023, 23:14
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” раҳбарияти келаси мавсум олдидан ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Мадридликлар “Челси” форварди Кай Хаверцни нишонга олган.

Tecno

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, бу трансфернинг амалга ошиш эҳтимоли юқори.

“Аристократлар” агар мадридликлар томонидан жўяли таклиф билдирилса, 23 ёшли германиялик форвардни қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, “Реал” мураббийлар штабига Кай Хаверцнинг ьир неча позицияларда ўйнай олиши ва ҳужумни кучайтириш қобилияти маъқул келмоқда.

Хаверц бу мавсум барча турнирларда 47 маротаба майдонга тушиб, тўққизта гол ва битта ассист муаллифи бўлди.

Унинг “аристократлар” билан келишуви 2025 йилнинг ярмигача давом этади. Футболчининг трансфери 60 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!