“Челси” ҳужумга уч нафар супер тўпурарни қўяди
“Челси” келаси мавсум чемпионликка эришиш учун таркибида катта ўзгариш қилмоқчи. “Ортиқча” футболчилар - Тьемуэ Бакайоко, Маркос Алонсо, Эмерсон, Миши Батшуайи ва Давиде Дзаппакостанинг жавобини бериб, таркиб бўшатилади.
Шу ўринда, лондонликлар раҳбарияти Канте ва Жоржиньо жамоада қолишини ва улар бўйича таклифлар кўриб чиқилмаслигини маълум қилишди.
“Челси” ҳужум чизиғида Мусса Дембеле, Тимо Вернер ва Пьера-Эмерика Обамеянгдан фойдаланмоқчи. Шунингдек, клуб “Боруссия”дан Жейдон Санчони, “Лестер” ҳимоячиси Бен Чилуэллани ҳам олиб келиш истагида.
Ўз навбатида, лондонликлар бу футболчиларни қўлга киритиш осон бўлмаслигини ҳам тан олган.
Фикрлар