"Челси" "Интер" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди

Лондоннинг "Челси" клуби "Интер" ярим ҳимоячиси Матиас Весинонинг хизматларига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Sport Wittnes нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича 26 ёшли футболчи “аристократлар”нинг ёзги трансферлар давридаги асосий нишонига айланган.

Маълумот учун, Весино якунланган мавсум “Интер” сафида жами 31та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!