«Челси» испаниялик ҳимоячига иккинчи таклифни жўнатди
«Райо Вальекано» клуби таркибида тўп суриб келаётган чап қанот ҳимоячиси Пеп Чаваррия «Челси» сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Саймон Филлипс хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Лондон клуби испаниялик футболчи учун тахминан 17,5 миллион евро миқдорида янгиланган таклиф йўллаган. «Челси» Чаваррия билан шахсий шартнома шартлари бўйича аллақачон келишувга эришгани айтилмоқда.
Шу билан бирга, «Райо Вальекано» ҳозирча ўз позициясини ўзгартирмаяпти. Мадрид клуби ҳимоячи шартномасида кўрсатилган 24,6 миллион евро миқдоридаги тўлов тўлиқ қопланишини талаб қилмоқда.
Пеп Чаваррия 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақалар ҳисобга олинган ҳолда 44 ўйинда майдонга тушди, бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва учта голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар