"Челси" испаниялик посбон билан келишиб олди
"Челси" "Брайтон"дан Роберт Санчесни сотиб олиш учун курашмоқда. Айни пайтда томонлар ўртасида музокаралар бошланган.
Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, испаниялик посбон билан "аритократлар" келишувга эришиб бўлди. Энди "чайкалар" ушбу трансферга розилик бериши керак.
Шунингдек, иккала клуб Мойсес Кайседо борасида ҳам музокаралар ўтказмоқда. Аввалроқ, "Брайтон" 4 та таклифни рад қилган.
Фикрлар