"Челси" жаҳон чемпиони учун 120 миллион евро тўлашга ҳам рози. Фақат битта муаммо бор
Лондоннинг “Челси” клуби “Бенфика” ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес учун 120 миллион евро тўлашга тайёр. Бу ҳақда TyC Sports нашри хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, “аристократлар” раҳбарияти лиссабонликларга ушбу трансферга бошқа ўйинчиларни киритмаган ҳолда белгиланган суммани тўлашга тайёрлигини маълум қилган. Аммо “Челси” 22 ёшли аргентиналик футболчи учун сўралаётган 120 миллион еврони бир неча қисмга бўлиб тўлашни режалаштирмоқда.
Бироқ, "Бенфика" президенти Руй Коштанинг позицияси ўзгаришсиз қолмоқда. Яъни, Аргентина терма жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган футболчи 120 миллион дарҳол тўланган тақдирдагина клубни тарк этиши мумкин.
Маълумот учун, Энцо жорий мавсум Португалия чемпионатида 17та ўйинида майдонга тушиб, 1та гол урди ва 5та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар