“Челси” жамоани қутқарадиган ҳужумчи олади

  • 06 Sep 11:11
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Челси” ёзги трансферлар вақтида катта харажатлар қилганига қарамай, Мауричио Почеттинога рақобатбардош таркибни шакллантириш анча қийин бўляпти.

Tecno

“Аристократлар” чемпионатнинг дастлабки тўртта учрашувидан учтасида очко йўқотди. “Ливерпуль” Лондондан бир очко билан қайтган бўлса, “Векст Хэм” ва “Ноттингем Форест” футболчилари “Челси”ни нокаутга учратди.

Маурисио Почеттино келуб раҳбариятида яхши ҳужумчи олиб беришни сўраган. Evening Standard нашрига кўра, “Челси” мутасаддилари “Бренфорд” форварди Айван Тонини нишонга олди.

27 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумда  қиморга пул тиккани учун саккиз ойга футболдан четлатилган эди. Унинг дисквалификацияси 16 январь куни якунланади.

Тони ўтган йили “Брентфорд” таркибига барча турнирларда 35 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 21 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига бешта голли пас узатганди.

Comments

You must be logged in to commet!