“Челси” катта ўзгариш қилмоқчи

“Челси” хўжайини Роман Абрамович ёзги трансферлар вақтида бош мураббий Фрэнк Лэмпард сўраган барча футболчиларни олиб берганига қарамай, жамоа ўйини кучайгани йўқ.

Лэмпард шогирдлари Англия чемпионатининг бешта учрашувидан атиги иккитасини ўз фойдасига ҳал қилди холос. 

“Челси” раҳбарлари жамоа ўйини ўзгартира олмаган Фрэнк Лэмпарддан воз кечиб унинг ўрнига “Ювентус”ни бошқарган Массимилиано Аллегрини олиб келишни истамоқда.  “Ювентус”ни беш карра Италия чемпионига айлантирган мутахассис айни пайтда ишсиз юрибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар