“Челси” катта харажат қилиб қўйди

“Челси” клуби Англия премьер-лигаси клублари ўртасида ёзги трансферлар ойнаси даврида энг катта харажат қилган жамоа бўлди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, янги хўжайин қўл остига ўтган “аристократлар” ёзда жами 322 миллион евролик трансферни амалга оширган. Бу футбол тарихида битта трансферлар ойнасидаги энг катта чиқим сифатида қайд этилди.

Томас Тухель таркибни кучайтириш учун Калиду Кулибали, Раҳима Стерлинг, Карни Чуквуэмека, Марк Кукурелья, Уэсли Фофана, Пьер-Эмерик Обамеянг ва Денис Закария каби янги футболчиларга эга бўлди.

“Челси” Англия премьер-лигасида бешинчи тур якунларига кўра, етти очко билан ўнинчи ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!