“Челси” “Лестер” ҳимоячиси учун даҳшатли сумма таклиф қилмоқчи
"Челси" "Лестер" ҳимоячиси Уэсли Фофана бўйича таклифни оширишга тайёр, деб хабар беради “The Sun” нашри.
Лондонликлар аввалроқ 62 миллион фунт стерлинг эвазига футболчини сотиб олмоқчи эканлигини билдирган эди, бироқ бу “тулкилар” раҳбарияти томонидан рад этилган. Эндиликда "Челси" 21 ёшли француз учун "Лестер"га 85 миллион фунт таклиф қилишга тайёр.
Харри Магуайрнинг 2019 йилда “Лестер”дан “Манчестер Юнайтед”га 78,3 миллион фунт стерлинг эвазига ўтиб, футбол тарихидаги энг қиммат сотилган ҳимоячи бўлган эди. Агар “аристократлар” бу харидни амалга оширса, чемпионат тарихдаги энг қиммат ҳимоячига эга бўлиши мумкин.
Фофананинг "тулкилар" билан шартномаси 2027 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Ҳимоячи ўтган мавсумда "Лестер"нинг барча турнирлар доирасидаги 11 ўйинида майдонга тушиб, битта гол урган.
Фикрлар