"Челси" - Левандовски учун асосий даъвогар

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини “Челси”да давом эттириши мумкин.

The Sun нашрининг ёзишича 30 ёшли польшалик футболчи аллақачон ўз агентига Англия премьер-лигасида ўйнаш истаги борлиги ҳақида айтган. Левандовскини сотиб олиш учун эса Лондоннинг “Челси” клуби фаворит сифатида тилга олинмоқда. Айтиш лозимки, “аристократлар”га бу борада "Манчестер Юнайтед" жиддий рақобат кўрсатиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби ёзда Левандовскини ўз сафига жалб этиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!