“Челси” “Ливерпуль” мухлисини оладиган бўлди

Bild нашрининг маълум қилишича, “Челси” хўжайини Тодд Бёли “Ливерпуль” олмочи бўлаётган Конрад Лаймерни ўз жамоасига оғдириб олмоқчи.

“Лейпциг”нинг 25 ёшли ўйинчиси “Ливерпуль” мухлиси ҳисобланади ва фаолиятини Юрген Клопп қўл остида давом эттиришни истаяпти.

Шунга қарамай, Тодд Бёли австриялик ярим ҳимоячининг танловини ўзгартира олишига ишонмоқда.

Умуман олганда, “Челси” ёзда “Лейпциг”нинг уч нафар ўйинчисини бир уринишда сотиб олмоқчи. “Аристократлар” рўйхатига Лаймердан ташқари Кристофер Нкунку ва Йошка Гвардиол ҳам киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!