"Челси" Лосано учун курашда фаворитга айланиб олди

ПСВ Эйнховен ҳужумчиси Ирвинг Лосано учун навбатдаги гранд клуб кураш бошлади.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра "Челси" 23 ёшли мексикалик футболчи учун голландияликларга 40 млн евро таклиф қилишга тайёр. Эслатиб ўтиш лозимки бундан аввалроқ голландияликлар Лосанони 35 млн евро эвазига сотиб юборишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак "аристократлар" ушбу футболчи учун курашда фаворитга айланиб олишди.

Лосано учун шунингдек "Милан" ва "Наполи" клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Лосано жорий мавсум ПСВ сафида жами 27та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг эйндховенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!