Ads

Лондоннинг "Челси" клуби ўзининг испаниялик ҳужумчиси Альваро Моратанинг трансфери бўйича аниқ таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 26 ёшли футболчи ўзини трансферга қўйиш масаласидаги розилигини жамоа бош мураббийи Маурицио Саррига айтган. Унга айни дамда асосий даъвогар “Милан” ҳисобланади.

Маълумот учун, Мората жорий мавсум “аристократлар” сафида жами 21та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 7та гол ёздириб қўйишга эришди. Transfermarkt талқинига кўра унинг нархи 50 млн еврони ташкил этади.