
"Челси" мухлислари хотиржам бўлсин"
"Брайтон" ҳимоячиси Марк Кукурельяни "Челси" ўз сафига қўшиб олишга жиддий киришган. Лондон клуби у учун 50 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр.
Аввалроқ, "Барса" собиқ футболчисини ортга қайтариши ҳақида ҳам хабарлар чиқаётганди. Таниқли инсайдер Жерард Ромеро мазкур вазиятга изоҳ берди:
- Челси" мухлислари хотиржам бўлсин. "Барса" Кукурелья борасида ҳеч қандай таклиф билан чиқмади.
Қайд этиш лозим, 24 ёшли қанот ҳимоячиси учун "Манчестер Сити" ҳам кураш олиб бораётганди. Бироқ "Брайтон" сўраган 50 миллион фунт стерлинг "шаҳарликлар" учун қимматлик қилди.
Фикрлар