"Челси" нархи 100 миллион евролик дарвозабонга қизиқиб қолди
"Валенсия" дарвозабони Гиорги Мамардашвили кўплаб Европа гигантларининг қизиқишлар марказида бўлиб турибди. Cope нашри хабарига кўра, 22 ёшли грузиялик посбон учун рақобатда "Челси" фаворит сифатида тилга олинмоқда.
Аввалроқ, матбуотда Мамардашвилининг вакиллари аллақачон "аристократлар" билан учрашув ўтказгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.
Таъкидлаш керакки, Гиорги Мамардашвилининг "Валенсия" билан имзолаган амалдаги шартномасига кўра, унинг товон пули 100 миллион еврони ташкил қилади. Албатта, ҳар қандай потенциал харидор грузиялик учун бу миқдорни тўламайди, лекин музокаралар олиб боришга ҳаракат қилади.
Мамардашвили 2022/2023 йилги мавсумда 31 та расмий ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 36 та гол ўтказиб юборган.
Фикрлар