"Челси" ўз ўйинчисини кашфиёт жамоага бермади
Италия чемпионатидаги муваффақиятли иштирокидан кейин Европа Чемпионлар лигасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган «Комо» клуби таркибини кучайтириш мақсадида «Челси»га ҳимоячи Трево Чалоба трансфери бўйича расмий таклиф йўллади.
Бу ҳақда футбол бозори бўйича маълумотлари билан танилган инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, лондонликлар 26 ёшли футболчини 25 миллион евро эвазига қўйиб юборишдан бош тортган ва унга анча юқори нарх белгилаган.
Маълумотларга қараганда, Чалобага даъвогар клублар кўп, улар орасида «Интер» ҳам бор. Шу боис «Челси» музокараларда ўзини эркин тута олади.
Ўтган мавсумда Чалоба барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 47 та учрашувда майдонга тушди ва 3 та гол урди.
Футболчининг «Челси» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали баҳосига кўра, Чалобанинг бозор қиймати 40 миллион еврога тенг.

Фикрлар