Ads
 
"Шанхай СИПГ" қатор трансферларни амалга оширишни уддалагани ушбу жамоага футболчиларини жўнатган жамоаларнинг режаларини ўзгартириб юборди. Хитойликлар қишки трансферлар вақтида "Краснодар"да тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Одил Аҳмедов билан бирга "Челси"нинг етакчи ярим ҳимоячиларидан Оскарни ҳам ўз таркибига қўшиб олди.
 
 
Энди "Челси" Оскарнинг ўрнини босадиган моҳир футболчи қидирмоқда. Антонио Конте айни пайтда Англия чемпионатига кўниккан "Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Майкл Антониони қўлга киритмоқчи бўлиб турибди.
 
 
Конте сўнгги учрашувларда бу футболчининг ўйинини алоҳида кузатди. Антонионинг трансфер суммаси 13 миллион еврога баҳоланмоқда. 26 ёшли футболчи жорий мавсумда 18 та учрашувда майдонга тушиб, тўққизта гол урди.