“Челси”: Ўйнасанг яхши ўйна, бўлмаса сур!

Таниқли журналист Саймон Филлипс “Челси” раҳбарияти Бундеслигадан олиб келинганидан бери Англия футболига тўлиқ мослаша олмаётган Германия терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Кай Хаверц бўйича таклифларни эшитишга тайёр эканини хабар қилди.

“Аристократлар” маълум муддат давомида 23 ёшли футболчининг ўйинини кузатиб боради. Агар кўрсаткичлар кўтарилмаса, клуб истеъдодли футболчига чиқиш эшикларини кўрсатади.

Кай Хаверц бу мавсум олтита учрашувда майдонга тушиб бирорта самалари ҳаракатни амалга ошира олмаган.

Қизиғи шундаки, Хаверц бир неча кун олдин Германия терма жамоаси сафида Англия дарвозасини икки маротаба ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!