"Челси" ўз сафига Англия мини-футбол жамоаси аъзосини қўшиб олмоқчи

"Челси" ёзда ўз сафига ҳимоячи қўшиб олиши мумкин.

"talkSPORT" хабарига кўра, "Вулверхэмптон" футболчиси Макс Килман фаолиятини кучлироқ жамоада давом эттириши мумкин. Айни пайтда "кўклар" Англия мини-футбол терма жамоаси аъзосини кузатмоқда. Килман "уч шерлар"нинг мини-футбол жамоасида 25 ўйин ўтказган.

24 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛда ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатмоқда ва ҳақли равишда асосий таркибдан жой олди. 

Килманнинг "бўрилар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. Унинг трансфер нархи 9 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!