"Челси" ўз сафига Росс Барклини қўшиб олмоқчи

“Эвертон” клуби хавбеки Росс Баркли фаолиятини Лондоннинг “Челси” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “аристократлар” жорий ёзги трансферлар даврида ўз сафига камида 1та Англия терма жамоаси аъзосини қўшиб олишни мақсад қилишган. Ушбу трансфер айнан “ирисчилар”нинг 23 ёшли футболчиси бўлиши мумкин.

Маълумот учун, Баркли ўтган мавсум Англия премьер-лигасида жами 36та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!