"Челси" Почеттино билан музокараларни бошлади
"Челси"ни раҳбарияти Моурисио Почеттино билан музокараларни бошлади, дея хабар берди Фабрицио Романо. Клуб аргентиналик мутахассис билан ўтган ёздан бери илк бор боғланди.
Аввалроқ, инсайдер "аристократлар" Луис Энрике билан ўзаро суҳбатларни тўхтатгани ва испаниялик мураббий Лондон жамоасини бошқариш эҳтимоли пастлиги ҳақда маълумот берган эди.
"Челси"нинг янги бош мураббийлигига асосий номзод Нагельсманн бўлиб қолмоқда. Аммо жамоа энди мураббий танлашда хато қилишни хоҳламайди. Шу сабабли, раҳбарият шошмаяпти.
"Аирстократлар" мавсумни жуда ёмон ўтказди. Улар Премьер-лигада 11-ўринда бормоқда. Бундан ташқари, "Реал"га мағлуб бўлиб, Чемпионлар лигасидан ҳам чиқиб кетди.
Фикрлар