“Челси” қиммат трансферга қўл урди
Goal нашрининг хабар беришича, “Челси” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида ПСЖ ҳимоячиси Ашраф Ҳакимини олиб келмоқчи.
23 ёшли марокашлик футболчининг ўзи Париждан кетиш истагини билдирган. ПСЖдаги дебют мавсумида африкалик ҳимоячига жамоадаги жанубий америклик юлдузларнинг муносабати маъқул келмаган.
ПСЖ бу ҳимоячи учун “Интер”га 70 миллион евро тўлаган эди. Парижликлар Ҳакими харидорларидан шу суммани талаб қилиши айтилмоқда.
“Реал” тарбияланувчиси бўлган Ашраф Франциядаги дебют мавсумида барча турнирларда 41 та ўйин ўтказиб, тўртта гол ва олтита ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар