“Челси” қимматбаҳо футболчини очиқчасига ҳайдаяпти
“Челси” раҳбарияти “Интер”дан ижарадан қайтган Ромелу Лукаку тезроқ клубни тарк этишини истаяпти.
Нуфузли нашрлардан talkSPORT мухбирларининг хабар беришича, “аристократлар” бельгиялик футболчига жиддий ультиматум қўйган. Унга кўра, Лукаку тезроқ ўзига Европадан жамоа топиши керак. Акс ҳолда, клуб уни Саудия Арабистони клубларига сотиб юборади.
Лукакуга “Ал-Ҳилол” жиддий қизиқиш билдиряпти. Бироқ, Лукакунинг ўзи А Серияга қайтиш илинжида музокараларни чўзмоқда. Бу клуб раҳбариятига ёқмаяпти.
Gazzetta dello Sport нашрининг ёзишича, Ромелу Лукаку агентлари ҳужумчининг хизматини “Рома”га таклиф қилган. Жозе Моуриньо “Манчестер Юнайтед”да ўзи билан ишлаган форвард бўйича ҳали ўз фикрини айтгани йўқ.
Фикрлар