"Челси" қизиқаётган "Арсенал" ҳужумчиси Францияга йўл олади

"Монако" Фоларин Балогунни қўлга киритиш учун курашда "Челси"ни мағлуб этди.

"Independient" хабарига кўра, "Челси" сўралган суммани жуда катта деб ҳисоблаган. "Арсенал" Балогун учун тахминан 45 миллион фунт талаб қилмоқда.

Журналист Фабрис Хокинснинг хабар беришича, "Арсенал" ва "Монако" 22 ёшли ҳужумчининг трансфери борасида келишувга эришган. Балогун француз клуби билан 5 йиллик шартнома имзолайди, трансфер суммаси эса бонуслар билан бирга 45 миллион еврони ташкил қилади. Айни дамда клублар келишувнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда. Томонлар барчаси кутилганидек якунланишига ишончи комил. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!