"Челси" РПЛда тўп тепаётган ёш футболчи билан шартнома имзоламоқчи
Ярим ҳимоячи Арсен Захарян жорий ёзги трансферлар ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.
"Спорт-Эксресс" нашри берган хабарга кўра, 19 ёшли "Динамо" футболчи хизматига "Челси" қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар у учун 15 миллион евро тўлашга тайёр. Европанинг бирор клубидан таклиф келиб тушса, москваликдар уни айнан шунча пул эвазига қўйиб юбориши керак (мазкур банд у билан тузилган шартномада кўрсатилган).
Жорий мавсумда Захарян РПЛ доирасида 5 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатма муаллифига айланган.
Фикрлар