"Челси" "Сити" футболчисини ўз сафига қўшиб олади

"Челси" "Манчестер Сити" ҳимоячиси Натан Акенга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради “Football London” нашри.

Манбага кўра, Лондон клуби 27 ёшли нидерландиялик учун 30 миллион фунт стерлинг миқдорида тўлашга тайёр. “Аристократлар” яқин вақт ичида “шаҳарликлар”га расмий таклиф билан чиқиши кутилмоқда.

Аммо, “Челси” “Манчестер Сити” ҳимоячисини сотиш учун 50 миллион фунтдан кўпроқ пул таклиф қилишлари керак. Шу билан бирга, клуб Акега ўринбосар топмаса, уни қўйиб юбормаслигини билдирган.

Аке ўтган мавсумда Пеп Гвардиола жамоаси сафида барча турнирлар доирасидаги 27 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйган. Ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!