"Челси" собиқ устози Африка терма жамоасини бошқаради

Аврам Грант Замбия терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. 67 ёшли исроиллик мутахассис Замбия футбол федерацияси билан 2 йиллик шартнома имзолади ва уни бир йилга узайтириши ҳам мумкин.

Ушбу лавозимда Грант жамоани октябрь ойида тарк этган Алёша Асанович ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, Грантнинг охирги иш жойи Гана терма жамоаси бўлган (2014 йилдан 2017 йилгача). Аввалроқ у «Челси», «Портсмут», «Вест Хэм» ва «Партизан» клубларини ҳам бошқарган. Лондонликлар сафида 2007-2008 йилларда фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!