"Челси" сўнгги дақиқаларда гол уриб, плей-офф йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритди
УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тур доирасида "Ренн" "Челси"ни қабул қилди.
Учрашувда иккала клуб ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этди. Биринчи таймнинг 22-дақиқасида Каллум Хадсон-Одои Мэйсон Маунтнинг пасидан сўнг, қулай вазиятга чиқиб борди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Бўлимнинг қолган қисми меҳмонларнинг устунлигида ўтди, бироқ Тимо Вернер ва Мэйсон Маунт қулай имкониятлардан фойдалан олмади.
Иккинчи таймда "Ренн" ўйинга қайта олди. Ўйиннинг 85-дақиқасида Сехру Гирасси бурчакдан узатилган пасни дарвозага тўғрилаб қўйди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда захирадан майдонга тушган Оливьер Жиру ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.
Тўрт ўйинда уч ғалаба ва бир дурангга эришган "аристократлар" 10 очко жамғариб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. "Ренн" эса тўрт учрашувда бир очко жамғарди, энди клуб "Краснодар" билан Европа Лигаси йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Ушбу баҳс сайтимиз орқали матнли трансляция қилинди.
Фикрлар