Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ўзининг уй стадиони ҳисобланган “Стэмфорд Бриж”даги амалга ошириладиган реконструкция ишларини бошлаши мумкин.

“Аристократлар” вақиллари ниҳоят ушбу қурилишга қаршилик қилиб келаётган Кросуэйтлар оиласи билан келишувга эришди. Таъкидлаш лозимки, даставвал “Стэмфорд Бриж” яқинида истиқомат қиладиган ушбу оила қайта таъмирдан сўнг стадион унинг уйини қуёш нурларидан тўсиб қўйишини иддао этиб, бунга қаршилик кўрсатиб келаётган эди.

Энди 2019/20 йилги мавсумдан бошлаб “Челси” вақтинча “Уэмбли” стадионига кўчиб ўтади ва ўзининг уй учрашувларини айнан мана шу аренада ўтказади. Янгиланган “Стэмфорд Бриж” эса 2024 йилда фойдаланишга топширилиши айтилмоқда. Шундан сўнг стадион сиғими 60 мингта мухлисни ўз бағрига сиғдира олиши мумкин.