“Челси” супертрансферни кўзламоқда

Football London нашрининг хабар беришича,  “Челси” бош мураббийи Томас Тухель ҳимоя чизиғидаги муаммоларни ёзда икки нафар футболчини олиш орқали ҳал қиладиган бўлди. Клубнинг трансфер сиёсатига масъул бўлган Марина Грановская ҳам бу номзодларни маъқуллади.

Ёзда “аристократлар” сафини икки марказий ҳимоячи Сесар Аспиликуэта ва Андрес Кристенсен тарк этиши кутилмоқда. Эркин агентга айланадиган бу икки футболчи “барселона”га кўчиб ўтишни режалаштирган. Антонио Рюдигер масаласи ўз ечимини кутмоқда.

“Челси” ёзда “Бавария”дан кетадиган Никлас Зюле ва “Севилья” базўр ушлаб турган Жюль Кундени олмоқчи. Зюле “Челси”га ўтиш илинжида ўзига бўлаётган кўплаб таклифларни рад этгани айтилмоқда.

“Севилья” эса, Жюль Кунде учун “аристократлар” томонидан бўлаётган 52 миллион фунтлик таклифни қабул қилишга мойил бўлиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!