Ads

Лондоннинг “Челси” клуби ўз сафига “Монако” ярим ҳимоячиси Тома Лемарни қўшиб олмоқчи.

The Telegraph нашри тарқатган хабарга кўра “аристократлар” франциялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишни режалаштирмоқда. Ушбу трансфер эса “Челси”га таҳминан 90 млн еврога тушиши мумкин.

Ушбу кўчишга яқиндагина “Челси”дан кетган ва “Монако” спорт директорига айланган Майкл Эменало кўмаклашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лемарга ўтган ёзги трансферлар даврида "Арсенал" ва "Ливерпуль" каби жамоалар қизиқиш билдиришган эди.