“Челси” тўрт ҳужумчини кўзлади

“Челси” раҳбарияти асосий ҳужумчи ролига бир неча форвардлар номзодини кўриб чиқмоқда. Ёзда жамоани Ромелу Лукаку ва Тимо Вернер тарк этди. Ҳар икки тўпурар бош мураббий Томас Тухель қўл остида ўзини кўрсата олмади.

Айни пайтда лондонликлар “Барселона” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни олиш бўйича каталонияликлар билан музокара ўтказмоқда.

Бундан ташқари, Томас Тухель рўйхатида яна уч нафар тўпурар номи бор.

Манбаларнинг таъкидлашича, “аристократлар” ёзги трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар “Милан”дан Рафаэль Леау, “Штутгарт”дан Саша Калайжич ва “Лейпциг”дан Кристофер Нкункуни олишга ҳаракат қилиб кўрмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!