“Челси” трансфер рекордини янгилайди. Келадиган футболчи аниқ

“Челси” раҳбарияти ўзи орзу қилаётган Эрлинг Холандни олиш учун рекорд даражада харажат қилишга тайёрлигини билдирди.

Лондонликлар “Боруссия” шарафини ҳимоя қилаётган норвегиялик ҳужумчини ёзда ўз сафига қўшиб олмоқчи. Роман Абрамович бу футболчини олиш учун унинг нархи тушишини кутмасликка қарор қилди ва ҳар қанча харажат бўлса, қоплашга тайёр.

Ҳозирча “Челси” тарихидаги энг қиммат трансфер Кай Хаверц ва Кепа Аррисабалага ҳисобланади. “Аристократлар” бу футболчилар учун 80 миллион евродан сарфлаган. Ёзда бу рекорд янгиланиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!