"Челси" Туринда мағлуб бўлди
Европа Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Челси" баҳси якунига етди ва унда майдон эгалари 1:0 ҳисобида Лондон клубидан устун келди.
Баҳснинг 45-дақиқасида Кьезанинг урган голи ўйин тақдирини ҳал қилди.
Мазкур натижадан сўнг "кекса сеньора" ўз очколари сонини 6 тага етказиб олган ҳолда, "H" гуруҳида биринчи ўринга кўтарилиб олди. "Аристократлар" "Зенит" билан бир хил очко тўплаган, аммо ўзаро ўйиндаги ғалаба эвазига улар иккинчи ўриндан жой олган.
Фикрлар